Театр чизмаси топилмади

“Томоша” болалар мусиқали театр студияси

18.02.2021 05:47

«Томоша» болалар мусиқий театр студияси 30 йилдан бери фаолият олиб бориб, дунёнинг кўпгина мамлакатларида Ўзбекистон санъатини намойиш қилиб кўплаб халқаро фестивалларнинг совриндори бўлди. «Томоша» ўзининг 30 йиллик ижодий фаолияти давомида ёш истеъдодларининг бир неча авлодини тарбиялади. У 4 ёшдан - 14 ёшгача бўлган болаларни қамраб олган Ўрта Осиёда ягона ёшлар театр студияси ҳисобланади. Театр студия Хитой, Франция, Россия, Олмония, Ҳиндистон, Голландия ва Кореядаги халқаро фестивалларнинг лауреати. Шунингдек, «Томоша» «Очиқ Европа» фестивалларининг нуфузли гран-присига сазовор бўлишга ҳам муваффақ бўлди. Ўз фаолияти даврида, «Томоша» театр студияси давлат миқёсидаги тадбирлар: Мустақиллик куни, Наврўз байрами, ШҲТ съездлари байрам дастурларида, хайрия концертларини ҳам ташкил қилган.