Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

17.02.2021 04:39

Оперетта театри 1972 йилда ташкил топган. Илк бора театр пардаси 1973 йил август ойида Штрауснинг “Весёлая война” спектакли билан очилган. Бугунги кунга қадар театрда 250 дан ортиқ спектакллар саҳналаштирилган. Мазкур театрда 3 йўналишда спектакллар саҳналаштирилади. Булар: жанр классикаси, замонавий репертуар ва болалар мусиқали эртаклари. Ҳозирга қадар театрда Штрауснинг “Летучая мышь”, “Король вальса”, “Цыганский барон”, Калманнинг “Мариц”, “Сильва”, “Баядера”, “Голландочка”, “Фиалка Монмартра”, Легаронинг “Весёлая вдова”, “Граф Люксембург”, “Аршин мал алан”, “Лоушка”, “Весёлая вдова”, “Ханума” каби асарлари саҳна юзини кўрди.