Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри

18.02.2021 04:59

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрнинг ташкил топишида машхур мусикачи ва устасоз Карши шахрида яшаб ижод этган Абдулла Кодиров – Танбурийнинг хиссаси улкан. Унинг ташаббуси билан 1924 йилдан 1930 йиллар бошига қадар Карши ва Шахрисабз ёшлари хаваскорлик тугараги негизида ташкил этилди. Кейинчалик Карши шахридаги Навоий номли мактаб хузуридаги Бахром Комолов рахбарлигидаги хаваскорлик тугараги дастлаб уз фаолиятини мусикали дастурлар билан бошлаган булса, кейинчалик айрим сахна парчаларини курсататишдан бошладилар. Кашкадарё вилоят Мулла Туйчи Тошмухаммедов номидаги мусикали драма театри Карши - Шахрисабз хаваскорлик жамоалари асосида Карши туман маориф мудири А.Шоибзода ва А.Кодиров ташаббуси билан 1932 йил 2 августда ташкил топди. Устоз санъаткорларнинг хотирлашича дастлаб театрда илк бор «Халима» спектакли сахналаштирилган булиб, унда Халима ролини иктидорли актриса Зайнаб Самиева ижро этган.

Театр 1936 йил давлат театри деб атала бошланди. Шу йилларда М. Эрматов бош режиссёр, С.Вохидов режиссёр педагог булиб ишлай бошлади.

Театрга 1943 йилда Узбекистон халк хофизи Мулла Туйчи Тошмухаммедов вафотидан кейин номини абадийлаштириш максадида театрга унинг номи берилди.

1940 йилларда театр анча камолга етиб, уруш ва урушдан кейинги йилларда халкнинг рухиятини кутаришда ва халкни тарбиялашда ката хисса кушди. Шу йилларда «Фарход ва Ширин», «Тохир ва Зухра», «Лайли ва Мажнун», «Алпомиш», «Нурхон», «Гулсара», каби асарларнинг сахналаштирилиши театрнинг камолотидан дарак берди. Уша пайтдаги асарларнинг аксарияти Бахром Камолов режиссёрлигида сахналаштирилган. Бу йилларда у хам актёр, хам режиссёр, хам чолгучи ва ёкимли овоз сохиби сифатида довруг козонди. Унинг рахбарлигида Мухтарама Носирова, Мажит Маматовлар хаваскор санъаткорликдан сахна ижрочилиги сир-асрорини тулик эгаллаган уста санъаткорлар даражасига кутарилдилар.

1940 йилларда театрда самарали ижод килган санъаткор Мажид Маматов спектакллардаги етакчи кахрамон образларини, хусусан «Фарход ва Ширин»да Фарход, «Лайли ва Мажнун»да Кайс, «Тохир ва Зухра»да Тохир, «Алпомиш»да Алпомиш, «Нурхон»да Хайдар каби сиймоларини сахнада жонлантириб, ушбу образларни тулаконли ижро этиб узига хос махорат билан талкин этганлиги боис, куплаб театр ихлосмандлари тилида шухрат козонди. Шу даврда сахналаштирилган барча спектакллар мусикасини Маматкул Жалилов басталаган. У йирик бастакор ва мусикачи Тухтасин Жалилов угитидан бахраманд булган инсон эди.

1950 йилларда Карши театрида В.Шекспирнинг «Отелло» трагедиясининг сахналаштирилиши катта шов-шувга сабаб булди. Унда ута рашкчи, аммо софдил Отелло образини Бахром Камолов ижро этди.

50 йиллар бошларига келиб театрда олий маълумотли профессионал актёрлар ва созандалар труппаси шакллана бошлади. Жумладан, Суръат Пулатов, Аликул Тулаев, Аъзам Ражабовлар бошкариб борди. Улар рахбарлигида «Равшан ва Зулхумор», «Ошик Гариб ва Шохсанам», «Гулисиёх» каби спектакллар сахналаштирилди.

60 йилларда театр директори Шариф Кобилов саъйи харакатлари билан театр янада камол топди. Шу йилларда О.Исмоилов, Лола Холикулова, О.Беганжиев, Й.Рахимов каби Тошкент санъат олийгохини тамомлаган бир гурух ёшлар билан янги ижодий жараён бошлади. Бу даврга келиб театрда Бурон Мукимов бош режиссёр булиб иш бошлади. Унинг рахбарлигида «Тошболта ошик», «Майсаранинг иши», «Жон кизлар» каби асарлар сахналаштирилди.

70-80 йилларда театр том маънода узининг профессионал киёфасига эга булди. Бу даврда актёрлар махорати ва режиссёрларнинг асарлар танланишида хам узига хос ва мумтоз асарларга кенг урин берилган холда ижодий фаолият олиб борганлиги кузга ташланади. Жумладан, шу даврда «Олтин девор», «Ужарлар», «Гариблар», «Зураки табиб», «Келинлар кузголони», «Лайли ва Мажнун», «Сукрот» каби асарларнинг сахналаштирилганлиги фикримиз исботи. Бу даврда комик ва драматик холатлар актёрлик санъати ва махорати ошишида улкан манба булиб хизмат килган.

Мустакилликка эришганимиздан сунг барча сохалар катори театрга хам давлат сиёсати даражасида кенг гамхурлик курсатилди. 90 йилларга келиб, театр уз ютуклари билан фахрланса арзийдиган даражага эришди. Бу йилларда рахбарлик килган театр директорлари орасида З.Ахмедовнинг театрга кушган хиссаси улкан эканлигини эътироф этиб утиш лозим. Шу йиллар ичида театрда бир гурух ёш ва баркамол ижодий труппа вужудга келди. Шу билан бир каторда республика микёсида утказилган катор фестивал ва курик-танловларда фахрли уринларни кулга киритганлиги фикримиз исботидир.

Утган йил мобайнида театр сахнасида «Тохир ва Зухра», «Лайли ва Мажнун», «Фарход ва Ширин», «Ёрилтош», «Равшан ва Зулхумор», «Холисхон», «Нурхон», «Эзоп», «Суқрот», «Тристиан ва Изольда», «Аршин мол-олон», «Аяжонларим», «Тошболта ошик», «Олтин девор», «Гариблар», «Хийлаи шаърий», «Муллатуйчи», Окибат», «Жаннатга йул», «Сохибкирон», «Бир улиб курайчи», «Чимилдик», «Девона», «Рухлар исёни», «Кайтармикан умр бахори?..» каби минглаб узбек ва чет эл мумтоз асарлари сахналаштирилди.

Карши шахрининг 2700 йиллиги, буюк сохибкирон Амир Темур таваллудининг 670 йиллиги муносабати билан Узбекистон Кахрамони, Халк шоири Абдулла Ориповнинг «Сохибкирон» драматик достони янгича талкинда кайта сахналаштирилиб томошабинлар хукмига хавола этилди.

Бу ерда ўзбек санъатида ўзига хос ўринга эга бўлган санъаткорлар Ўзбекистонда хизмат курсатган артистлар, Одилжон Исмоилов, Эркин Шодиев,Саъдулла Қорабоев кабилар театрда ижод килиб, ижоди махсули сифатида давлатимизнинг юксак унвонларига эга булдилар. Тетрда бугунги кунда таниқли актёр ва хонандалардан Азиза Бобомуродова, Раъно Мустафоева, Нишон Авазов, Пиримқул Рустамов, Бахтиёр Элмуродов, Ойниса Бобоева, Хуррият Исроилова, Халоват Остонова каби устозлар билан биргаликда умидли ёшлар самарали ижод қилмоқдалар.

Мустақилликка эришганимиздан сўнг барча соҳалар катори театрга хам давлат сиёсати даражасида кенг имкониятлар яратилди. Бугунги кунга келиб, театр ўз ютуклари билан фахрланса арзийдиган даражага эришдиШу йиллар ичида театрда бир гурух ёш ва баркамол ижодий труппа вужудга келди. Шу билан бир каторда республика микёсида утказилган катор фестивал ва курик-танловларда фахрли уринларни кулга киритганлиги фикримиз исботидир.

Жумладан, 2010 йилда бўлиб ўтган “Дебют-2010” Республика ёш режиссёрларнинг Ш- кўрик фестивалида Ф.Бойназаров сахналаштирган А.Обиджоннинг “Қўнғироқли алдоқчи” мусиқали эртак томошаси учун Гран при совринини ва А.Бердиев сахналаштирган Н.Шодмоновнинг “Юрт қадри” спектакли “Актёр билан ишлаш маҳорати” номинациясини қўлга киритди. 2011 йилда Н.Шодмонов асари асосида сахналаштирилган “Нажот дарвозаси” спектакли билан “Сени куйлаймиз замондош” Республика театр фестивалида юқори кўрсаткичларни кўрсатди. Шу йили А.Хўжакулиев томонидан сахналаштирилган А.Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” миллий мусиқали драмаси ва 2012 йил А.Бердиев сахналаштирган Х.Хурсандовнинг “Бобомнинг орзуси” мусиқали фольклор томошалари билан халқаро театр фестивалларида фаол иштирок этди. 2012 йилда “Дебют-2012” Республика ёш режиссёрларнинг IV- кўрик фестивалида ёш режиссёр О.Маматов, Тафик Ал Хакимнинг “Бехато отилган ўқ” “Актёрлар билан ишлаш махорати” учун номинациясини, 2015 йилда “Сени куйлаймиз замондош” Республика 3 театр фестивалида “Орол бобо”спектакли билан иштирок этиб 1-ўринни қўлга киритди.

Бу ерда ўзбек санъатида ўзига хос ўринга эга бўлган санъаткорлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, Одилжон Исмоилов, Эркин Шодиев, Саъдулла Қорабоев каби эл ардоғидаги санъаткорлар шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Исоқ Тўраев каби режиссёрлар саҳна сирларидан ёшларни баҳраманд қилиб келишмоқда. Тетрда бугунги кунда таниқли актёр ва хонандалардан Азиза Бобомуродова, Раъно Мустафоева, Нишон Авазов, Пиримқул Рустамов, Бахтиёр Элмуродов, Ойниса Бобоева, Хуррият Исроилова, Халоват Остонова каби устозлар билан биргаликда умидли ёшлар самарали ижод қилмоқдалар.

Театрда Орол муаммоасига аталган ва шу билан бирга юртбошимиз таъбири билан айтилган замонамиз қахрамони сиймосини акс эттирувчи ёзувчи ва драматрг Эркин Аъзам қаламига мансуб “Оролбобо ёхуд танҳо қайиқ” асари асосида М.Тошмухаммедов номидаги Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри режиссёр Фарход Жумаев томонидан саҳналаштирган бўлиб “Танҳо қайиқ” спектакли бугун мутахассислар ва томошабинлар томонидан илиқ фикрлар билан қарши олинди.

Театрда 2018 йил давомида иккита забардаст саҳна асари яратилиб, республика миқёсида эьтироф этилди ва мутаххассислар томонидан театр ижодий фаолиятига юксак баҳо берилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “ Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида” ги 2017 йил 24-майдаги 312-сонли Қарорига мувофиқ Қашқадарё вилоятида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жумладан, Қарши шаҳрида А.Орипов номидаги ижодкор ёшлар учу махсус мактаб-интернати ва мактаб қошида шоир ҳаёти ва ижодига аталган музей ташкил этилди. Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида ҳам бу каби улкан ишларга муносиб жавоб тарзида Ўзбекистон қахрамони, Ўзбекистон халқ шоири А.Ориповнинг “Жаннатга йўл” асари саҳналаштирилди. Ушбу асарни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдураҳмон Абдуназаров ўттиз йилдан сўнг мусиқий драматик ривоят жанрида саҳналаштирди. Спектаклга бастакор ва дирежёр сифатида Муқимий номидаги мусиқали драма театри дирежёри Олим Комилжонов ва Адабий маслаҳатчи сифатида таниқли адабиётшунос ва санъатшунос олим Шухрат Ризаевни таклиф этди. Ушбу асарни саҳналаштирган А.Абдуназаров “Жаннатга йўл”спектаклини қайта саҳналаштирар экан, муаллифнинг ушбу сўзларини бот-бот эслатма қилган ҳолда актёрларни руҳан чиниқтиришга ҳаракат қилди. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-3645-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида Ч.Айтматовнинг “Оқ кема” асари Асқар Холмўминов томонидан саҳаналаштирилди. Спектаклдаги бош қахрамон Мўмин чол образини Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ижро этди.

спектаклнинг муҳокамаси ва мутахассис сифатида таҳлил этиб бериш учун сўзни Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Мухаббат Тўлахўжаева бошлаб берди ва у ўз сўзида - Ч.Айтматов асарлари денгиз мавжлари каби гўзал ва жозибадорки, ҳар бир ўқувчи ёки томошабин ундан ҳохлаган дурларни териб олиши мумкин. Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри ҳақида сўз борганда, аввало театрнинг салоҳияти жуда юксак ва актёрлик маҳорати серқирра ижод маскани эканлигини айтиш ўринли. Дилфуза Рахматуллаева эса – Ч.Айтматов асарлари табиат ва замон фалсафаларини бир-бирига ҳамоҳанг тарзда мослаштира олган ва уларга табиат қонуни мезонида фалсафий ечим бера олган ягона ёзувчидир. “Оқ кема” асарида бош қахрамон бола образи ҳамиш ҳам топилавермайди. Бу борада Сухробжон Асомов топилма. Энг муҳими Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловга мос партнёр бўла олиш қобилияти. Бунга ҳар кимнинг ҳам журъати, борингки, актёрлик маҳорати мутаносиб келавермайди. Бунга таҳсин айтмасликнинг иложи йўқ. Абдураим Эркаев- Ч.Айтматов асарлари табиат ва замон фалсафаларини бир-бирига ҳамоҳанг тарзда мослаштира олган ва уларга табиат қонуни мезонида фалсафий ечим бера олган ягона ёзувчидир. Ёзувчи асарларини барчасида табиат ва инсон бош мавзу ва етакчи ғоя сифатида қаламга олинади. Шу боис уни саҳнавий талқинини яратиш масалалари жуда мураккаб жараёндир. Ушбу спектакл бу борада мураккаб жараённи муваффақиятли босиб ўта олган- дея мутахассислар томонидан эътироф этилди.

2018 йил 13-14 ноябр кунлари А.Ориповнинг “Жаннатга йўл” спектакли Тошкент шаҳрида ижодий гастрол сафарида бўлиб, Муқимий номидаги мусиқали драма театри саҳнасида намойиш этилди. 15 ноябр куни Ч.Айтматовнинг “Оқ кема” спектакли “Дебют-2018” республика театрлари фестивалида меҳмон сифатида таклиф этилди ва ушбу спектакл Ўзбек давлат драма театри саҳнасида намойиш этилди. Ҳар иккала спектакл муваффақияти бара театр ихлосмандлари эътирофи ва эхтиромига сазовор бўлди.

Ижтимоий тараккиёт паллассида театр уз урнини аниклаб олиб, даврнинг маънавий-ахлокий эхтиёжларига хозиржавоблик, мустакилликнинг асосий устивор гояларига хамнафаслик сахна санъатидаги изланишларнинг мохиятини белгилаб берди.