Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

18.02.2021 05:26

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғига асосан 1993 йил 1 июнда Хива шахрида ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида театр 8 та Республика ва 2 та халқаро қўғирчоқ театрларининг фестивалида муваффақиятли иштирок этди. 80 дан зиёд репертуардаги спектакллар билан Республикамиз вилоятлари, шунингдек, Россия, Туркманистон, Қирғизистон , Озарбайжон, Германия, Англия ва Шотландия давлатларида бўлиб, асосан миллий йўналишдаги спектакллар билан ёшларни эстетик рухда тарбиялаш, уларни дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилди ва қилмоқда.