Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри

18.02.2021 04:53

Ҳукуматнинг 2019 йил 5 сентябрдаги қарори билан Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасаси шаклида ташкил этилди. Театр шу жумладан, бадиий жиҳатдан юксак асарларни саҳналаштириш, театрлаштирилган томоша ва консерт дастурлари орқали мақом санъатини тарғиб қилади.

Республика давлат театрларининг малакали мутахассислари жалб қилинган ҳолда мақом театри ижодкорларига маҳорат дарслари ўтказиб борилади.