Театр чизмаси топилмади

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

18.02.2021 05:11

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри 1994 йил 15 мартда «Дангасанинг ҳоли вой» спектакли билан очилган. Театр Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри биноси ичида, бир қанотидаги зал мазкур театрга мослаштирилган(80 ўринли). Дастлабки йилларда С.Бердиев, Ж.Тошев, Д.Каромов, Р.Мустафоева, Х.Сатторов, А.Рўзиева, Б.Пратов, И.Бутунов, А.Сатторовлар ишлаган. Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри ўз ижодий фаолияти давомида «Қопқоқ», «Қовоқвой ва қовунлар», «Ғаламислар қўзғолони», «Чийчийойнинг саргузаштлари», «Қувноқ масхарабозлар», «Баджаҳл қуёнча», «Чимилдиқ», «Ғаройиб меҳр», «Очкўз Качал», «Қуёш нури», «Қитир қитир ким бўлди», «Мешполвон», «Мен даҳшатли Бармалей» каби спектакллар, бир қатор қўғирчоқ концертларини саҳналаштирилган. Театр болалар онгига миллий ва умуминсоний қадриятлар, ахлоқий мезонларни сингдириш вазифасини бажаради. Театр мактаб, оромгоҳлар саҳналарида ҳам томошалар кўрсатади, катта театр ва Қарши шаҳри майдонларида ўтказиладиган байрам тадбирларида қатнашади.