Театр чизмаси топилмади

Фарғона вилояти қўғирчоқ театри

18.02.2021 04:37

Фарғона вилояти қўғирчоқ театри 1993 йил ташкил топган. Дастлаб (1989 йил декабрдан) театр студияси сифатида фаолият кўрсатган, 1993 йилдан 1 мартдан ҳозирги номда. «Қўғирчоқбозлар томошаси» (Ғайратий) спектакли билан очилган. Ҳабибулло Ҳакимов, Майрам Ашурова, Муҳаммадсоли Юсуповлар театрнинг дастлабки ижодкорларидан ҳисобланади. Кейинчалик «Сирли сандиқ» (О.Толипов), «Ғаройиб пойга» (Спиранский) каби спектакллар билан ўз мавқеини мустахкамлади. Итало Кальвинанинг «Уч апельсин» асари асосида Ҳ.Ҳакимов сценарийси бўйича саҳналаштирилган спектакль Республика қўғирчоқ театрлари 4 фестивали(Андижон 1993 йил)да «Энг яхши мусиқали спектакль» номинациясига, 1995 йил 5 фестивал (Тошкент)да «Ёввойи ўрдакча» спектакли «Энг яхши спектакль» совринига сазовор бўлган. Шу спектаклни яратганлар (режиссёр Ҳ.Ҳакимов, С.Седукин - рассом, Р.Литвин - композитор, Н.Маслова - актриса) «Энг яхши режиссюра», «Энг яхши рассом», «Энг яхши мусиқа», «Энг яхши аёл роли» номинациялари ғолиби бўлганлар. Навоий ва Фузулий поэзияси асосида саҳналаштирилган «Лайли ва Мажнун» мусиқали спектакли театрнинг сўнгги йиллар маҳсулидир.