Театр чизмаси топилмади

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

17.02.2021 12:18

Сурхондарё қўғирчоқ театри 2001 йил 26 ноябрда ташкил этилган. Театр “Туяқуш-боёқуш” (П.Мўмин) спектакли билан очилган (2002 йил). 240 ўринли залига эга. “Дўстлар” (А.Жамол), “Ўрмонда янги йил”, “Абдулла қувноқ ҳангомалари” (Т.Қобилов), “Ялмоғизга алла-қуёнвойга тилла”(З.Шамсутдинова шерлари асосида) каби спектакллар саҳналаштирилди. Театр фоесида рассом Рўзи Чориев расмлари галареяси жойлашган бўлиб, рассомнинг портрет, пейзаж жанрларига мансуб жами 55 асари қўйилган.