Театр чизмаси топилмади

Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

17.02.2021 10:41

Жиззах вилоти қўғирчоқ театри 1983 йил Жиззах шаҳрида ташкил этилган. А.Маматов, 3.Маҳмудовалар театрнинг илк актёрларидир. «Ўжар қуёнча» (М.Супонин) спектакли билан очилган. Энг яхши спектакллари: «Фарход ва Ширин» (А.Навоий), «Томошада томоша» (М.Ашурова), «Маккор тулкича» (В.Павловские), «Кашмир қўшиғи» (Ш.Рашидов), «Томоша» (К.Қодиров, Н.Нормат), «Бўғирсоқ» (Е.Патрик), «Қувноқ айиқчалар» (М.Поливанова), «Оби ҳаёт» (М.Ашурова), «Шўх хўтикча» (Темурбек), «Семурғ» (Ҳ.Олимжон) ва бошқалардир. Ж.Мухторов, Ж.Мамараҳимов, 3.Мамараҳимова, 3.Маҳмудова, Ғ.Йўлдошев, Ф.Ҳасанов ва бошқалар театрнинг етакчи актёрларидир. Ўзбекистон Республикаси қўғирчоқ театрлари 3-фестивалида «Фарҳод ва Ширин» спектакли билан фестивалнинг энг олий мукофотига сазовор бўлган (1992 йил).