Театр чизмаси топилмади

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

17.02.2021 05:44

Театр 1978 йили 10 ноябрь куни драматург К.Рахмановнинг «Кечиккан бахор» спектакли билан ўзининг биринчи пардасин очган.

1983 йили театрга С.Хожаниязов номи берилди.

2016 йил 16 августдан бошлаб Қорақалпоқ давлат ёш томашабинлар театри деб юритилиб келинмоқда. Ҳозирги кунга қадар театрда 170 дан ортиқ ҳар хил жанрдаги спектакллар сахналаштирилди.

2018 йил 25 август куни театрнинг янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Тажетдинович Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Санъат ва маданият арбоблари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Меҳмонлар театр олдида тантанали кутиб олинди ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Тажетдинович Ерниязов сўзга чиқиб, театр раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси «Дамас» автомашинаси ва замонавий видеокомерани тантанали равишда топширди.Тантанали очилиш маросимига бағишланган тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев очиб берди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи М. Ахметжанова Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаевнинг табригини ўқиб эшиттирди ва театрга вазирликдан эсталик совғаси сифатида телевизор совға қилди. Сўнгра Ўзбекистон халқ артисти эл севган санъаткор таниқли актёр Якуб Ахмедов, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайд, Ўзбекистон бадий академияси бошлиғи, академик, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси депутати, сенатор Ботир Матмуратовлар сўзга чиқиб илиқ фикрларини билдиришди шундан сунг театрлаштирилган дастур йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши баёни ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги “Вазирликлар ва идоралар ходимларини ташкилий равишда театрларга ташриф буюришини ташкил қилиш, театрлар ва ижодий жамоаларнинг Республика буйлаб гастроль сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида ушбу баённинг 2-иловасида кўрсатилган Республика театрларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрига 2017 йил сентябрь-2018 йил июнь ойларида театр мавсуми давомида амалга ошириладиган режага кўра Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятига гастрол сафарлари амалга оширилди.

Жамоанинг йил давомидаги олиб борган ижодий ишлари ва мақсади асосан ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакиллантириш, тенгдошлари ва ўзидан катта ёшдагиларга, ота-оналарига бўлган меҳир муҳаббатини янада ошириш билан бирга миллий қадириятларимизнинг қадрига етиб, замон қахрамонларини тасвирлайдиган, тарбиявий куч-қудратга эга, ҳаётдаги ҳар кандай камчиликларни енга биладиган ўз томошабинига эга спектакллар яратишдан иборат.