Манзил аниқланмади

Андижон вилояти қўғирчоқ театри

17.02.2021 09:28

Андижон вилоят қўғирчоқ театри 1968 йил апрелда Республика давлат қўғирчоқ театри қошидаги студия битирувчилари асосида ташкил топган. Театр ўзбек ва рус гуруҳидан иборат. Театр қисқа вақт ичида ўз ижодий йўли ва услубига эга бўлди. «Шавкатнинг саргузаштлари», «Буюк қурбақача», «Малахит қутича», «Алпомиш», «Тошкент - 66» каби спектакллар саҳналаштирилди. Театр саҳнасидан «Устабилармон Тимчо», «Шоҳ ва тегирмончи», «Қувноқ хўрозчалар» каби чет эл асарлари ўрин олди. 1980-йиллар театр жамоаси болаларни дўстликка, ҳалолликка, ватанпарварликка ундовчи асарларни саҳналаштирди. «Баҳромнинг мероси», «Ўткир шохли буқача», «Дўст бола ва ўз бола», «Шаҳзод ва Қундуз», «Олтин жўжача» ва бошқалар шулар жумласидандир. «Мен энди каттаман», «Алдоқчи қарға», «Котик ва Мотик», «Шоҳ лайлак» кабилар ҳам театрнинг энг яхши спектаклларидан ҳисобланади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Б.Жабборов, Л.Айсина, артистлардан М.Йўлдошева, Л.Никольская, 3.Мамасиддиқов, Ф.Сайисломова, А.Чўққиев каби актёрлар ижод қилмоқдалар. «Олтин дельфин» халқаро фестивалида театр бронза медали совриндори бўлган (Варна, 1981йил).