Уразбаев Рустам Кдырбаевич

Театр: Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Уразбаев Рустам Кдырбаевич ўз актёрлик ижоди фаолияти давомида ватан, оила муқаддаслиги, поклик, ёшлар тарбияси ва шу сингари олий фазилатларни ўзида мужассам этган 50 дан ортиқ образлар яратган. Ижодкор “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари билан учрашувлар ташкиллаштириб, уларга ҳар йили театр актёрлари билан биргаликда бепул спектакллар намойиш этиб ҳайрли ишларни амалга оширмоқда.