Жаримбетов Ринат Бахтиярович

Театр: Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Жаримбетов Ринат Бахтиярович ўз ижоди давомида ушбу кунгача театр саҳнасида 10 дан ортиқ спектакл ва театрлаштирилган дастурларда образлар яратган. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси халқ ёзувчиси А.Султановнинг “Ватан тўпроғи” спектаклида Рус йигити, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Б.Айтмуратовнинг “Мўйноқда бахтнинг тонглари отди” спектаклида Онгар ҳам да бошқа образлар яратиб жажжи мухлислар кўнглидан жой олиб келмоқда.