Нуратдинов Марс Мустафаевич

Театр: Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Нуратдинов Марс Мустафаевич ўз ижоди давомида ушбу кунгача театр саҳнасида 30 дан ортиқ спектакл ва театрлаштирилган дастурларда образлар яратган. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори К.Рахмановнинг “Тўққиз тўнқилдоқ, бир чанқилдоқ” спектаклида Нурымбет, А.Азизходжаев ва Х.Мухаммадларнинг “Куёвлар мусобақаси”да Куёв, Э.Собировнинг “Қўпол қўчқор” спектаклида Сеҳрли бобо, Т.Минулиннинг “Бир қизга тўрт ошиқ” спектаклида Жамил, Қорақалпоғистон Республикаси халқ ёзувчиси А.Султановнинг “Ватан тўпроғи” спектаклида Комиссариат бошлиғи, Э.Уриновнинг “Ўлмасин жайрон” спектаклида Вирус, У.Азимнинг “Томир” спектаклида Архитектор, Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”да Подшоҳ, “Дўстлик” ордени соҳиби М.Бегимовнинг “Тошбақа, Тошкина ва Тулки” спектаклида Эртакчи, япон халқ эртаги асосида Дзюндзи Киносита томонидан қайта ишланган “Турна парлари” спектакли Йохио ҳам да бошқа образлар яратиб жажжи мухлислар кўнглидан жой олиб келмоқда. У фақатгина спектаклларда роллар ижро этиб қолмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси томонидан суратга олинаётган кинофильм ва телесериалларда, шунингдек, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” ва “Умр сабоқлари” сингари тарбиявий аҳамиятга эга телекўрсатув дастурларида, шунингдек, А.Бекбергенованинг “Сўнгги пушаймон” номли теленовелласида Асқар образини маҳорат билан ижро этган. 2013 йилда Ўзбекистон миқёсида ўтказилган “Сени куйлаймиз, Замондош!” театрлар фестивалининг фаол иштирокчиси. Президент арчалари, Наврўз байрамлари тадбирларида ва Мустақиллик байрам тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда. 2019 йилда эса 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб ўтказилган М.Таумуратов авторлигида суратга олинган кўрсатувда Аскар ролини ижро этган.