Кубесова Кырмызы Базарбаевна

Театр: Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Кубесова Кырмызы Базарбаевна узоқ йиллар ишлаган даврида жамоа ўртасида ўзининг олий даражадаги маҳорати, ҳар бир образга профессионал киришиши ва меҳнаткашлиги билан ҳурматга миясар бўлган. Театр саҳнасида 40 дан ошиқ роллер ижро этган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори К.Рахмановнинг “Тўққиз тўнқилдоқ, бир чинқилдоқ” спектаклида Чинқилдоқ, “От қозиғини айланиб топар” спектаклида Малика, рус ёзувчиси Л.Толстойнинг “Этикли мушук” спектаклида Малика, қирғиз халқ шоири Ч.Айтматовнинг “Исканжа” спектаклида Найман она, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Т.Қайипбергеновнинг “Саҳро булбули” спектаклида Бердақнинг забжаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими И.Айбатовнинг “Афсона” спектаклида Даўқара, “Болалигим - шодлигим” спектаклида Қиз, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби П.Айтмуратовнинг “Тунғич мухаббат” спектаклида Гулзабира, “Орзулар қанотида” спектаклида Гулзабира, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Г.Турсунованинг “Сеҳрли ўйинчоқ” спектаклида Мушук, А.Салоҳиддиновнинг “Умр эшик орқасида” спектаклида Дилбар, К.Халмуратовнинг “Юлбарснинг армони” спектаклида Гўжантой, Агамирзаев ва Бабажановларнинг “Овчи” спектаклинде Тулки, “Ёлмоғиз кампирнинг найранги” спектаклида Ёлмоғиз кампир, грузия драматурги Н.Асипованинг “Сеҳрли беданак” спектаклида Кичкина қиз, А.Султановнинг “Ноҳақдан тўкилган қон” спектаклида журналист, Қ.Матмуратовнинг “Кампирга талаш” спектаклида Эр бола, К.Гоццининг “Икки бойга бир малай” спектаклида Смеральдино, Э.Хушвақтовнинг “Чўп қўғирчоқ” спектаклида Надибану, Жўра Махмуднинг “Содиқ дўстлар” спектаклида Мушук, Э.Уриновнинг “Бахтим менинг фарзандим” спектаклида Кичкина қиз, Э.Собировнинг “Қўпол қўчқор” спектаклида Масхарабоз, Ит, Орловнинг “Олтин жўжа” спектаклида Тулки, А.Утепбергеновнинг “Аросат майдони” спектаклида Она, М.Байжиевнинг “Сўнгги рейс” спектаклида Қиз, Ж.Хожановнинг “Мартлик билан ёвузлик” спектаклида Сеҳргар, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Б.Айтмуратовнинг “Мўйноқда бахтнинг тонглари отти” спектаклида Келин ва бошқа роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олган. Унга топширилган турли характердаги образларни юқори даражадаги маҳорат билан ижро этиб саҳнани жонлантиради, у театрластирилган шоу-концертлерде режиссёр, режиссёр ассистенти сифатида ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ҳазил-далдак йўналишида театрлаштирилган шоу дастурлар сценарийларини ёзган ва сахналаштирган. Хаит Расулнинг “Куёвлар мусобақаси” спектаклида, Минулиннинг “Бир қизга тўрт ошиқ” спектаклида, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими И.Айбатовнинг “Чимбой шаҳрининг қурилиши ҳақида афсона” спектаклларида, “Нуронийлар қўшиқ куйлаганда” концерт дастурида бошловчиилик қилган. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси билан биргаликда 20 йилга яқин вақтдан берли бирга ишлаб келмоқда. Асосан “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, болалар учун тайёрланган мульфильмларда дубляжлик қилган. 10 йилга яқин театрда бадиий кенгаш аъзоси бўлиб келган. Египет давлатининг Каир шаҳрида 2002 йилда ўтказилган фестивалда театр жамоаси қаторида Қорақалпоғистон Республикаси халқ шоири К.Рахмановнинг “Тўққиз тўнқилдоқ, бир чанқилдоқ” спектаклида Чанқилдоқ ролини маҳорат билан ижро этган. Шунингдек, ушбу йилнинг ўзида Туркманстон Республикаси пойтахти Ашхабод шаҳрида ўтказилган фестивалда ушбу спектаклдаги Чаңкилдоқ роли учун “Фестивалнинг энг яхши эсда қоларли эркак образи учун” номинациясига эга бўлган. Қ.Кубесова театр жамоаси ўртасида ҳурматга эга, ёшларга ўз касбининг сирларини ургатувчи устоз, ўз ишига жавобгарлик билан қарайдиган фидойи инсон.