Жапаров Бахадыр Қуанышбаевич

Театр: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри

Жапаров Бахадыр Қуанышбаевич ёш бўлишига қарамасдан ўз ижоди давомида ушбу кунгача театр саҳнасида 30 дан ортиқ спектакль ва театрлаштирилган дастурларда образлар яратган. Шу жумладан, Т.Қайипбергеновнинг “Саҳро булбули” спектаклида Балиқчи, Ч.Айтматовнинг “Қурсов” спектаклида Тансыкбаев, К.Рахмановнинг “Тўққиз тўнқилдоқ, бир чанқилдоқ” спектаклида Чанқилдоқ, Э.Хушвақтовнинг “Чўп қоғирчоқ” спектаклида Ўргимчак, Ы.Айбатовнинг “Янги йил қутлуғ йил бўлсин!”ида Масхарабоз, М.Бегимовнинг “Қўрқа-қўрқа ботир бўларсан”да бўри, Э.Собировнинг “Қор қизни қутқаринг”да, Э.Собировнинг “Қўпол қўчқор” сингари спектаклларда катта ва кичик образлар яратган. Ушбу яратган образлари орқали юртимиз бўйлаб ўтгазилган фестивалларда қатнашган. Жумладан, Ўзбекистон миқёсида ўтказилган “Сени куйлаймиз, Замондош!” театрлар фестивалининг, 2015 йил кўрик фестивалининг, Ўзбекистон театрларининг III- Республика кўрик фестивалига У.Азимовнинг “Томир” драма спектаклида Овул болалари роли билан қатнашиб 3-ўрин совринига эга бўлган. У Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги “Ёшлар клуби” аъзоларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган 44 соатлик малака ошириш ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, 2016 йил 23 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси сертификатига эга бўлди. Б.Жапаров одобли, тарбиялийлиги билан халқимиз ёшларига ривожланган театр маданияти ва янгиликлари билан таништиришда ўз ҳиссасин қўшиб келаётган, театримизнинг намунали актёрларидан бири. Театр жамоаси орасида, дўстлари орасида шунингдек, ўз томошабинлари орасида ҳам оброга эга. 2017 йил М.Бегимовнинг “Дўстлик қадри” эртак спектаклини ёш талант эгаси Б.Жапаров сахналаштирди. Бу унинг Дебют режиссёрлик иши бўлиб, эртакда асосон она табиятга меҳирбонлик, уй ҳайвонларига бўлган дўстлик, уларга эътибор қаратилиши лозим эканлиги сўз этилади. Иккинчидан бу спектакль замонавий бўлиб, ит ва мушук инглис тилида қушиқ куйлаши, болага инглис тилида суров бериши, унинг инглис тилини билмаслигини билдириш орқали болаларни тил урганишга чақиради.