Парахатов Азиз Парахатович

Театр: Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Парахатов Азиз Парахатович 1997 йил 6-ноябрда Нукус шахрида таваллуд топган. 2015-йил Нукус маданият ва санъати коллежининг мусиқий театр актёрлиги бўлимида тахсил олган. Коллежда Т.Кайипбергановнинг «Бахтсизлар» пьеассасида Айдос бий, Ч.Айтматовнинг «Асирга татирлик кун»да Едиге, К.Рахмановнинг «Тирсаклар»да Сапар, «Туққиз тўнғилдоқ бир чанкилдак»да Ешнияз ролларини аъло даражада ўйнаган. Ҳозирги вақтда Г.Турсынованинг «Бир саққиз касофати» драмасида Мақсат ролини ижро этмоқда. Б.Айтмуратовнинг “Янги йилни излаб” спектаклида “Қароқчи”, Б.Айтмуратовнинг “Мўйноқда бахтнинг тонглари отди” спектаклида Овул боласи, Ж.Махмуднинг “Садиқ дўслар”да Кушик, “Турна парлари” спектаклида Бола, П.Айтмуратовнинг “Овулга қайтув” да Сатувчи ва Бемор, А.Султановнинг “Ватан тўпроғи” спектаклида Офицер Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”да Сақчи ва бошқа шу каби спектаклларда бош ролларни ижро этган.