Отепбергенова Азима Мақсетовна

Театр: Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Отепбергенова Азима Мақсетовна Иш даври давомида театр саҳнасида бир қанча катта ва кичик роллар ижро этди. Жумладан, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Б.Айтмуратовнинг “Мўйноқда бахтнинг тонглари отти” спектаклида Қиз ва “Машанинг саёҳати” спектаклида Маша, “Уч дангаса” спектаклида Дангаса, Жўра Махмуднинг “Содиқ дўстлар” спектаклида Қуён, В.Орловнинг “Олтин жўжа” спектаклида Жўжа, рус халқ ёзувчиси А.С.Пушкиннинг “Алеко” спектаклида Цыган қизи, япон халқ эртаги асосида Дзюндзи Киносита томонидан қайта ишланган “Турна парлари” спектаклида Овул болалари ва янги йил томошаларининг, театрда ўтказилган барча байрам дастурларининг фаол иштирокчиси.