Холиқова Зебинисо Адхам қизи

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Холиқова Зебинисо Адхам қизи 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2013 йили Ўзбек Миллий Академик драма театрига актёр сифатида ишга қабул қилинди. Мукофотланмаган. З.Халикова театр ижодий ишларига жуда тез сингшиб кетди. Истеъдодли актриса эканлигни ҳар бир ижро этган ролида исбот қила бошлади. З.Халикова ўз ижодий фаолияти давомида 10 га яқин спектаклларда турфа образлар яратди. З.Халиковатеатрда саҳналаштирилган "Андишали келинчак”да Аёл, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Ойниса, "Ўзбекча рақс”да доктор, "Кўнгил”да Мухаббат, "Омад биз томонда” да сотувчи, "Танго юлдузим” да Дилдора, "Ўткан кунлар”да Кумуш, "Ўзбекча рақс”да Кичкина келин, "Огоҳ бўлинг одамлар”да Нафиса, "Янги йил саргузати”да Қорқиз, "Рустам”да Жория, "Кундузсиз кечалар”да Қиз, "Қуёшни сен уйғотасан”да Қиз, "Қумда севги жилолари”да Қиз каби ролларни ижро этиб келмоқда.