Глубокина Наталья Леонидовна

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Глубокина Наталья Леонидовна Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театрида либослар бўйича саҳналаштирувчи рассом вазифасида ишлаган. Мазкур театрдаги ижодий фаолияти давомида “Бир кам дунё”, “Хонума” спектакллари билан кенг жамоатчилик ва театр соҳаси мутахассислари эътиборига тушган. Кейинчалик бош рассом сифатида Республика ёш томошабинлар театрида саҳналаштирган “Алпомиш”, “Оловуддин”, “Сеҳрли хурмо”, “Пикник”, “Қор маликаси”, “Дискотека” каби спектакллари билан соҳанинг яхши мутахассиси эканлигини яна бир бор исбот этди. Унинг Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирувчи рассом сифатидаги “Сенга бир гап айтаман”, “Ўрик” спектакллари ҳам кўпчилик эътиборини қозонди. Сўнги йилларда Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри бош рассоми вазифасидаги фаолияти давомида “Свадьба Кречинского”, “Цилиндр”, “Любовь в стиле блюз”, “Простите дорогой”, “Свадебное платье для Роз-мари”, “Ловушка”, “Здравствуйте, я ваша тётя”, “Это было в махалле”, “Очарован тобой”, “Романтики”, “12 стульев”, “Ханума”, “Невеста Хлестакова” каби мусиқали спектакллари ва болалар учун мўлжалланган “Светофор”, “Улётные каникулы”, “Куда сбежала Ёлка?”, “Светофор-2 Заморозка” ва “Дружба спасёт мир” мусиқали эртак спектаклларини саҳналаштирди. Н.Глубокина Ўзбекистон Бадиий академиясида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб ташкиллаштирилган кўргазмани юқори профессионал даражада шакллантириб, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари орқали катта олқишларга сазовор бўлди. Жами бўлиб 80 га яқин спектаклларни саҳналаштириб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2003, 2013 ва 2017 йилларда “Йилнинг энг яхши рассоми” номинациясига эга бўлган. Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри бош рассоми Н.Глубокинанинг Республикамиз театр соҳаси рассомлари ичида ўз ўрнига эга, ўзининг ижодий дунёқараши орқали бажарган ижод намуналарининг ранг-баранглиги, фикрларнинг жамлашуви орқали акс эттирилган асар ғояси каби ҳислатлари кенг эътиборга лойиқдир.