Қодиров Авазхўжа Ахматхўжаевич

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Қодиров Авазхўжа Ахматхўжаевич 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. А.Кадиров Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2003 йилдан 2010 йилгача якка тартибда чақирилувчи актёр, 2010 йилдан эса Ўзбек Миллий академик драма театри актёр лавозимида ишлаб келмоқда. А.Кадиров Миллий театрда саҳналаштирилган Э.Хушвақтовнинг "Қирмизи олма” спектаклида МММ, "Андишали келинчак”да Ўғил, "Бир қанотлилар”да Аброр, "Тортардурман жабримни”да Милиция, "Бевалар”да Озод, "Фариданинг дил дафтари”да Камрон, "Оилавий сир”да Ўғил, "Ҳалала”да Шариф, "Рустам”да Пўлат, "Омон бўлгин, азизим”да Билл, "Сенга бир гап айтаман”да Руҳшунос, "Қумда севги жилолари”да Рассом, "Омат биз томон”да Орзубой, "Сеҳрли қудуқ”да Дев, "Қорбобни қутқаринг”да Кучук, "Бор эканда, йўқ экан”да Чўпон каби кўплаб ранг-баранг ролларни ижро этиб келмоқда. А.Кадиров театрдан ташқари кинода ҳам ижод қилиб келмоқда. Шулардан жумласидан; Ўзбек телефильм томонидан суръатга олинган "Қайтар дунё”, "Меҳмонжонлардан айланай”, "Орзулар фасли”, "Ёдгор”, "Мафтуна”, "Қадаҳ”, "Муғомбир куёвлар” каби сериал ҳамда бадиий фильмларда қатор роллар ижро этиб, томошабинлар кўнглидан жой эгаллади. А.Кадиров фаол актёр. Театр жамосида обрў-эътиборга эга. Келажаги порлоқ, истеъдодли актёрлардан.