Карабанова Яна Валентиновна

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Карабанова Яна Валентиновна талабалик даврида Республика миқиёсида ўтказилган кўрик-танловда иштирок этиб “Улуғбек” (А.Козловский) операсида энг яхши ижро учун биринчи ўринга ва Юнус Ражабий номидаги давлат стипендиясига сазовор бўлган. Я.Карабанова 1997 йил Ўзбекистон давлат консерваториясини “Хормейстер педагог” мутахассислигини тамомлаган. Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри бош хормейстери вазифасидаги ижодий фаолияти давомида малакали, билимли ва тажрибали мутахассис сифатида театрнинг жорий репертуаридаги барча спектаклларни саҳналаштирилишида фаол иштирок этиб келмоқда. У театрдаги хор жамоасига раҳбарлик қилар экан хор артистларига тўғри ижро ва саҳнада ўзини тута билиш ҳамда куйлаш маҳоратини ошириш бўйича ўз тавсияларини бериб келмоқда. У театр бадиий кенгашининг доимий аъзоси сифатида ижодий жараёнларда фаол иштирок этиб, театрнинг жорий репертуарини шаклланишида, мазмунан бой, классик ва замонавий асарлар билан бойитилишига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Сўнги йилларда Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида саҳналаштирилган “Сильва”, “Марица”, “Баядера”, “Принцесса цирка”, “Весёлая вдова”, “Любовный вертеж”, “Тетя, я женюсь!”, “Любовь в блюзовых тонах”, “Двадцатилетние.uz”, “Эхо любви”, “Слуга двух господ”, “Свадьба Кречинского”, “Ханума”, “Любовь в стиле блюз”, “Свадебное платье для Роз-мари”, “Романтики”, “12 стульев”, “Невеста Хлестакова” каби мусиқали спектаклларда хормейстер сифатида ўз соҳасининг профессионал мутахассиси эканлигини яна бир бор исбот этиб мутахассислар эътиборига тушди. Яна Карабанова нафақат хор артистлари балки солист вокалистлар билан ҳам мусиқали роллар ижроси юзасидан дарслар олиб бориб, ўз билимини театрга янги кириб келган ёшларга ўргатиб келмоқда. Доимий равишда ходимларда профессионал ижро талабларини шаклланишида тинимсиз ишлайди.