Одилова Муслимахон Анвар қизи

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Иккинчи даражали балет артисти Одилова Муслимахон Анвар қизи 2020 йилда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий академиясини “Хореография жамоалари рахбари” йўналишини тамомлаган. Ушбу тетрда 2020 йил феврал ойидан буён ишлаб келмоқда. Қисқа муддат ичида у ўзини истеъдотли раққос сифатида намоён этиб келмоқда. М.Одилова доимий изланишда, янгидан янги рақс услубларини ўзлаштириб келмоқда. Айни пайтда у театр саҳнасида қўйилаётган “Летучая мышь” (И.Штраус), “Марица” (И.Кальман), “Аршин мал алан” (У.Гаджибеков), “Биндюжник и король” (У.Салихов, В.Баграмов), “Принцесса цирка” (И.Кальман), “Это было в махалле” (Г.Нажидова) каби қатор спектаклларда турли рақсларни ижро этиб келмоқда.