Бурхонов Феруз Кунузакович

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Бурхонов Феруз Кунузакович 2009 йилдан бери Ўзбек Миллий театрида фаолият юритиб келмоқда. Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида саҳналаштирилган У.Исмоиловнинг "Рустам”да Тургун, Қ.Норқобилнинг "Тақдир синовлари”да Шафёр, Н.Аббосхоннинг "Ўзбекча рақс”да Борис, У.Азимнинг "Огох бўлинг одамлар”да Акбар, Т ва Д.Махмудовларнинг "Омонат дунё”да Жавдод, Зулхумор Солиеванинг "Увайсий”да Чопар, А.Қодирийнинг "Ўткан кунлар”да Отабек ёшлиги каби қатор спекталларда роллар ижро этиб келади. Феруз Бурхонов "Тўташ тақдирлар” Бехзодни, "Бир келиб-кетинг қишлоғимизга”да Отабекни, ва кўп навеллаларда рол ижро этиб келмоқда.