Кунгурцев Владимир Игоревич

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Кунгурцев Владимир Игоревич ушбу театрда 2018 йил август ойидан иккинчи даражали балет артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Қисқа вақт ичида у ўзининг тиришқоқлиги, харакатчанлиги билан балет труппаси ходимлари ичида ажралиб туради. В.Кунгурцев 2012 йилда Республика эстрада-цирк колледжини тамомлаган. У истеъдодли артист сифатида театрнинг аксарият асарларида балет рақсларини ижро этиб келмоқда. Булар орасида: “Ловушка” (Р.Тома), “Аршин мал алан” (У.Гаджибеков), “Сердце на ладони” (В.Баграмов, С.Мухамедов), “The Musical” (Р.Шерезданов), “Светофор” (Г.Канчелли), “Василиса супер стар” (У.Салихов, А.Ахмедов), “Марица” (И.Кальман), “Веселая вдова” (Ф.Легар), “Летучая мышь” (И.Штраус), каби мусиқий асарларни мисол қилиб айтишимиз мумкин.