Ветрова Анастасия Михайловна

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Ветрова Анастасия Михайловна 2013 йил Тошкент давлат хореография коллежини тамомлаган. Ушбу театрда 2017 йилдан биринчи тоифали балет артисти сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда театр балет труппасининг етакчи балет артистлари қаторида жой олиш учун ҳаракат қилмоқда. А.Ветрова театр репертуаридаги асарларда ҳамда концерт дастурларида қисқа муддат ичида турли рақсларни ижро этиб жамоадошлари орасида қувноқ, меҳнаткаш, доим ўзи устида ишлайдиган ходим сифатида шаклланиб бормоқда. Топшириқларни ўз вақтида бажариб ходимлар орасида интизоми билан ажралиб туради. Айни пайтда у театр саҳнасида қўйилаётган “Принцесса цирка” (И.Кальман), “Весёлая вдова” (Ф.Легар), “Летучая мышь” (И.Штраус), “Марица” (И.Кальман), “Тетя я женюсь” (А.Икрамов), “А у нас во дворе...”, “Сердце на ладони” (С.Мухамедов, В.Баграмов), “Здравствуйте, я ваша тётя” (Б.Томас), “Наша Майсара” (А.Эргашев, А.Васильева), “Светофор” (Г.Канчели), “Ханума” (Г.Канчели), “Очарован тобой” (Г.Нажидова), “Это было в махалле” (Г.Нажидова), “Улётные каникулы” (Р.Шерезданов), “Волшебная тюбетейка” (В.Баграмов), “Василиса супер стар” (У.Салихов, А.Ахмедов) каби қатор спектаклларда турли рақсларни ижро этиб келмоқда.