Варламова Наталья Геннадьевна

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Варламова Наталья Геннадьевна ушбу театрда 2018 йилдан буён биринчи тоифали оркестр артисти сифатида фаолият юритиб келмоқда. Н.Варламова 1991 йили Тошкент давлат консерваториясини “Оркестр солисти, ўқитувчи” мутахассислиги бўйича ўқишни тамомлаган. Юксак ижро маҳоратга эга артистлар сарасига киради. Мусиқий салоҳияти юқори, малакали мутахассис сифатида ёшларга соҳага оид масалаларда ёрдам бериб келадиган ходимлардандир.