Махмудов Ильхом Умарович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Олий даражали оркестр артисти Махмудов Ильхом Умарович ушбу театрда 2016 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. И.Махмудов 1997 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваториясини “Оркестр артисти” (виолончель) йўналиши бўйича ўқишни тамомлаган. Катта тажрибага эга, диди баланд мусиқачи. Ижро техникаси билан барчага ўрнак.