Якубова Дилора Тимурбековна

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Якубова Дилора Тимурбековна ушбу театрда 2020 йилдан буён олий даражали оркестр артисти сифатида фаолият юритиб келмоқда. Д.Якубова 1986 йили ҳозирги Тошкент давлат консерваториясини “Оркестр артисти” йўналиши бўйича ўқишни тамомлаган. Юксак ижро маҳоратга эга артистлар сарасига киради. Мусиқий салоҳияти юқори, малакали мутахассис сифатида ёшларга соҳага оид масалаларда ёрдам бериб келадиган ходимлардандир.