Хасанов Хамза Рустамович

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Хасанов Хамза Рустамович 1988 йилда Бухоро вилояти Пешку туманида таваллуд топган. 2010 йили Ўзбек Миллий Академик драма театрига актёр сифатида ишга қабул қилинди. Мукофотланмаган. У театр ижодий ишларига жуда тез аралашиб кета олган иқтидорли ёш актёрлардан. Х.Хасанов ўз ижодий фаолияти давомида 15 га яқин спектаклларда турфа образлар яратди. Кичик роллардан бошлаб, бош ролларгача маҳорат билан ижро эта оладиган етук санъаткор сифатида шаклланиб бормоқда. Х.Хасанов театрда саҳналаштирилган "Ўзбекча рақс”да Мехмон, "Кўнгил”да Муроджон, "Андишали келинчак”да Арслон, "Тонг отган тарафлар”да Ёлғиз мерган, "Кундузсиз кечалар”да Фитрат, "Тили асалим”да Уста, "Омон бўлгин, азизим”да Йигит, "Ўткан кунлар”да Раҳматулла, "Рустам”да Бола, "Ҳалала”да Хилми, "Имкон”да Сотувчи, "Яраланган оққуш ноласи”да Невара, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Алиқул, "Янги йил заргузаштлари”да Муқбил тошотар, "Қорбобони қутқаринг”да Афанди, "Бирлашган ўзар”да Эгривой, "Қуёшни сен уйғотасан”да Хоким ёрдамчиси, "Ғаройиб саргузашт”да Оловиддин, "Имон”да Сиддиқжон каби ролларни ижро этиб келмоқда. У кино, видеофильм ва миллий сериалларда ҳам 10 га яқин роллар ижро этиб ўз муҳлисларига эга бўлди. Жумладан: "Ўйин ичида ўйин”да бевафо ёр, "Иқрор”да Тоҳиржон, "Опа-сингиллар”да Танқўриқчи, "Хаёт пилла поялари”да Комиссия аъзоси ва "Денгиздан томчи” дастурида олинган видефильмларида кўплаб катта ва кичик ролларни ижро этиб келмоқда.