Урунбаев Жумабай Хатамбаевич

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Урунбаев Жумабай Хатамбаевич 2012 йилдан буён олий тоифали оркестр артисти вазифасида тромбон чолғуси ижрочиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ж.Урунбаев 1994 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваториясини дамли асбоблар (тромбон) йўналиши бўйича ўқишни тамомлаган. Катта тажрибага эга, диди баланд мусиқачи. Ижро техникаси билан барчага ўрнак. Спектакллардаги тромбон партияларини зўр маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда.