Суванов Отабек Турсункулович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Олий даражали оркестр артисти Суванов Отабек Турсункулович 2009 йилдан буён ижод қилиб келмоқда. 2000 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Дамли асбоблар” бўлимини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида О.Суванов ўзини иқтидорли мусиқачи, меҳнатсевар ходим ва доим ўз устида ишловчи артист сифатида намоён этиб жамодошлари орасида эътибор қозонди. О.Суванов театр саҳнасида қўйилаётган мусиқали мумтоз спектакллар, болалар учун эртак томошалари, турли саналарга бағишлаб ўтказилиб келинаётган концерт дастурларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда.