Исакова Ассоль Хашимжановна

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Исакова Ассоль Хашимжановна ушбу театрда 1985 йилдан буён флейта чолғуси ижрочиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. А.Исакова 1985 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваториясини “Оркестр артисти” йўналиши бўйича ўқишни тамомлаган. Юксак ижро маҳоратга эга артистлар сарасига киради. Мусиқий салоҳияти юқори, малакали мутахассис сифатида ёшларга соҳага оид масалаларда ёрдам бериб келадиган ходимлардандир.