Зульфикаров Гани Нуритдинович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Олий даражали оркестр артисти Зульфикаров Гани Нуритдинович 1983 йилдан буён ушбу театрда фаолият юритиб келмоқда. Г.Зулфикаров 1981 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваториясини “Оркетр артисти” йўналиши бўйича ўқишни тамомлаган. Ижро маҳорати юксак санъаткор бўлиб театрга кириб келган ёш ижодкорларга соҳа сирларини ўргатиб борувчи ходимлар сарасига киради.