Турсинметов Алишер Маннопович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Биринчи даражали оркестр артисти Турсинметов Алишер Маннопович Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида оркестр артисти вазифасида 2003 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. А.Маннопович 1991 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваториясини “Концерт ижрочиси” йўналиши бўйича ўқишни тамомлаган. Ижро маҳорати юксак санъаткор бўлиб театрга кириб келган ёш ижодкорларга соҳа сирларини ўргатиб борувчи ходимлар сарасига киради. Барча мусиқали спектаклларда иштирок этиб ўз санъати билан театр артистлари орасида ажралиб туради.