Тошпулатов Бобур Ойбек ўғли

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Тошпулатов Бобур Ойбек ўғли ушбу театрда 2021 йилдан буён биринчи даражали солист-вокалист вазифасида ижод қилиб келмоқда. Б.Тошпулатов 2021 йил Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Академик хонандалик” мутахассислиги бўйича ўқимоқда. Б.Тошпулатов истеъдодли актёр, вокал ижрочилиги юқори. Меҳнатсевар, малакасини ошириш йўлида мунтазам изланишда. Пластикаси яхши ва рақс номерларини меёрига етказиб ижро этади. Байрам саналари муносабати билан ташкил этиладиган дастурларда, ижодий ва жамоатчилик ишларидаги фаол иштирок этмоқда. Б.Тошпулатов томонидан қатор роллар ижро этилган. Булардан: “Аршин мал алан”да Аскер, “Сердце на ладони”да Науфаль Зокиров, “Сильва”да Ронс, “Мамат гончар”да Мамат, “Волшебная лампа Аладдина”да Алладин, “Очарован тобой”да Шариф, “Волшебная тюбетейка”да Рустам каби қатор спектаклларни мисол қилиб олишимиз мумкин. Б.Тошпулатов ёш қобилиятли актёр, театр репертуаридаги қатор спектаклларда роллар ижро этиб келмоқда.