Рахматов Хабиб Хафизович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Рахматов Хабиб Хафизович ушбу театрда 2019 йилдан буён биринчи даражали солист-вокалист вазифасида ижод қилиб келмоқда. Х.Рахматов 2018 йил Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Академик хонандалик” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Х.Рахматов истеъдодли актёр, вокал ижрочилиги юқори. Меҳнатсевар, малакасини ошириш йўлида мунтазам изланишда. Пластикаси яхши ва рақс номерларини меёрига етказиб ижро этади. Байрам саналари муносабати билан ташкил этиладиган дастурларда, ижодий ва жамоатчилик ишларидаги фаол иштирок этмоқда. Х.Рахматов томонидан қатор роллар ижро этилган. Булардан: “Аршин мал алан”да Аскер, “Сердце на ладони”да Науфаль Зокиров, “Сильва”да Ронс, “Мамат гончар”да Мамат, “Волшебная лампа Аладдина”да Алладин, “Очарован тобой”да Шариф, “Волшебная тюбетейка”да Рустам каби қатор спектаклларни мисол қилиб олишимиз мумкин. Х.Рахматов ёш қобилиятли актёр, театр репертуаридаги қатор спектаклларда роллар ижро этиб келмоқда.