Чулиев Бобир Матёкубович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Чулиев Бобир Матёкубович ушбу театрда 2018 йилдан буён биринчи тоифали солист-вокалист вазифасида ижод қилиб келмоқда. Б.Чулиев 2009 йил Ўзбекистон давлат санъат институтининг “Театр актёрлиги” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Б.Чулиев истеъдодли актёр, вокал ижрочилиги юқори. Меҳнатсевар, малакасини ошириш йўлида мунтазам изланишда. Пластикаси яхши ва рақс номерларини меёрига етказиб ижро этади. Байрам саналари муносабати билан ташкил этиладиган дастурларда, ижодий ва жамоатчилик ишларидаги фаол иштирок этмоқда. Б.Чулиев томонидан қатор роллар ижро этилган. Булардан: “Аршин мал алан”да Аскер, “Сердце на ладони”да Науфаль Зокиров, “Сильва”да Ронс, “Мамат гончар”да Мамат, “Волшебная лампа Аладдина”да Алладин, “Очарован тобой”да Шариф, “Волшебная тюбетейка”да Рустам каби қатор спектаклларни мисол қилиб олишимиз мумкин. Б.Чулиев ёш қобилиятли актёр, театр репертуаридаги қатор спектаклларда роллар ижро этиб келмоқда.