Тухтаназаров Диёр Исмаилович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Тухтаназаров Диёр Исмаилович ушбу театрда 2017 йилдан буён биринчи даражали солист-вокалист вазифасида ижод қилиб келмоқда. Д.Тўхтаназаров 2010 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Театр актёрлиги” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008 йил талабалик давридаёқ ҳозирги Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрига солист-вокалист лавозимига қабул қилинган. Д.Тўхтаназаров истеъдодли актёр, вокал ижрочилиги юқори. Меҳнатсевар, малакасини ошириш йўлида мунтазам изланишда. Пластикаси яхши ва рақс номерларини меёрига етказиб ижро этади. Байрам саналари муносабати билан ташкил этиладиган дастурларда, ижодий ва жамоатчилик ишларидаги фаол иштирок этмоқда. Д.Тухтаназаров томонидан қатор роллар ижро этилган. Булардан: “Аршин мал алан”да Сулейман, “Тётя я женюсь”да Шухрат, “Сердце на ладони”да Науфаль Зокиров, “Эхо любви”да Шухрат, “Легендарный шут”да Прафос, “Сильва”да Ронс, “Сильное чувство”да Лев Толстой, “Василиса супер стар”да Кащей, “Зачарованный кристалл”да Белый старец, “Мамат гончар”да Султан, “Волшебная лампа Аладдина”да Жафар, “Главный гость на Новогодней ёлке”да Дедмороз, “12 стульев”да Чарушников ва Фаришта, “Ханума”да Акоп, “Свадьба Кречинского”да Фёдор, “Летучая мышь”да Громовержец, “Дружба спасёт мир”да Волк, “Это было в махалле”да Председатель махалли каби қатор спектаклларни мисол қилиб олишимиз мумкин.