Мустафин Тимур Диясович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Мустафин Тимур Диясович ушбу театрда 2017 йилдан буён биринчи даражали солист-вокалист сифатида ижод қилиб келмоқда. Т.Мустафин 2001 йил Тошкент давлат мусиқа колледжини тамомлаган. 2006 йил Ўзбекистон давлат консерваториясини “Академик ижро” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2009-2011 йилларда Москва маданият институтида Миценко Г.И. рахбарлигида академик ижро синфида ўқиган. 2011 йил ҳозирги Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида солист-вокалист бўлиб ишлаган. Шу даврда “Аршин мал алан”да Аскер, “А у нас во дворе”да Цыган ролларини ижро этган. 2012 йил Сыктывкар шаҳрида (Россия) опера ва балет театри труппасида “Евгений Онегин” операсида Ленской, “Царская невеста” операсида Лыков операларини ижро этган. 2017 йил октябрь ойидан Ўзбекистон мусиқали комедия (оперетта) театрида 1-тоифали солист-вокалист сифатида ишлаб келмоқда. Шу қисқа муддат ичида у бир неча спекталларга киритилган: “Летучая мышь”да Генрих, ва “Невеста Хлестакова” Тряпичник, “Марица”да Тасилло ролларини ижро этган.