Самыкова Гульнара Салимжановна

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Самыкова Гульнара Салимжановна ушбу театрда 2010 йилдан буён олий тоифали солист-вокалист васифасида фаолият юритиб келмоқда. Г.Самыкова 2001 йили Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг (бакалавр) “Яккахон қўшиқчилик санъати” йўналиши бўйича, 2003 йилда эса (магистратура) “Академик хонандалик” мутахассислиги бўйича ўқишни тамомлаган. Г.Самыкова театрда ўзини ёрқин ижрочилик маҳоратини намойиш эта олади. Унинг ижросидаги “Аршин мал алан”да Гулчеҳра, “Марица”да Марица, “Свадебное платье для Роз-Мари”да Роз-Мари, “Сильва”да Сильва, “Ханума”да Текле, “Очарован тобой”да Певица, “Ребёнок напрокат”да Анриетта каби образлари томошабинлар меҳрини қозонди. Концерваториянинг концерт дастурларида яккахон хонанда сифатида турли жанрдаги қўшиқлар ижрочиси. Г.Самыкова Россия, Корея, Қозоғистон, Германия каби давлатларда ўтказилган қатор халқаро вокалчилар танловларининг лауреати. Истеъдодли, иқтидорли актриса, юқори диапазонли вокалчи. Гўзал тембр ва кучли овоз соҳибаси (сопрано). Ўз ишига, касбига, театр саҳнасига садоқатли актриса, ижрочи. Айни пайтда вокал бўйича кўплаб ёшларга устозлик ҳам қилиб келаяпти.