Лапкова Наталья Геннадиевна

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Олий даражали солист-вокалист Лапкова Наталья Геннадиевна ушбу театрда 2000 йилдан буён ижод қилиб келмоқда. Н.Лапкова 1990 йил Юнус Ражабий номидаги мусиқа билим юртини, 1995 йил эса Тошкент давлат педагогика институтини мусиқа ўқитувчиси, тарбиявий ишлар бўйича мудири йўналиши бўйича ўқишни тамомлаган. Актриса сифатида ўзининг шўх-шаддодлиги билан, комик образларни қойилмақом ижро этади (субретка). Театрнинг классик репертуаридаги “Марица”да Марица, “Летучая мышь”да Адель, “Сильва”да Стасси, “Тётя, я женюсь”да Гульчехра, “Свадебное платье для Роз-Мари”да Жанна, “Любовный вертеж”да Галя, “Весёлая вдова”да Валентина, “Марица”да Цыган қиз, “Принцесса цирка”да Мари, “Голландочка”да Элли, “Украденная невеста”да Мелано, “Ханума”да Сона, “Эхо любви”да Чароз, “Здравствуйте, я ваша тётя”да Китти, “Биндюжник и король”да Двойра, “Ловушка” Хамшира, “The Musical”да Катрин, “Ребёнок напрокат”да Лулу, “Очарован тобой”да Юлдуз, “Невеста Хлестакова”да Марья Антоновна, “12 стульев”да Эллочка, “Дружба спасёт мир”да Львица каби образлари билан томошабин ва мутахасислар эътиборига тушган. Театрда болалар учун қўйилаётган қатор эртак ва томошаларда ҳам бир бирига ўхшамаган ажойиб роллар ижро этиб келмоқда. “Две бабы Яги” эртак спектаклидаги Ялмоғиз ва бошқаларни мисол қилиш мумкин. Театрдаги ижодий фаолияти давомида Н.Лапкова ўзини истеъдодли ва кўпқиррали актриса сифатида намоён этди.