Баратова Наргиза Асатуллаевна

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Олий даражали солист-вокалист Баратова Наргиза Асатуллаевна 2011 йили Ўзбекистон давлат консерваториясини опера, камер ижрочилиги йўналиши бўйича ўқишни тамомлаган. Театрдаги қисқа муддатли фаолияти давомида репертуардаги қатор спектаклларда роллар ижро этиб, жоимий равишла ўз устида ишлайдиган ходимлар сарасига киради. Н.Баратова жорий репертуардаги, “Эхо любви”да Нодира, “Любовь в стиле блюз”да Руби, “Простите дорогой”да Момакаймок, “Свадебное платье для Роз-Мари”да Ванда, “Здравствуйте, я ваша тётя”да Энни, “Слуга двух господ”да Беатриче, “Новогодние каникулы”да Ялмоғиз кампир, “Ловушка”да Флоранс, “Люкс для иностранцев”да Хельга, “The Musical”да Моника, “Невеста Хлестакова”да Авдотья ва шу йил саҳналаштирилган болалар учун “Светофор” спектаклида ижро этган роллари кўпчилик томонидан илиқ кутиб олинган. Н.Баратова ёрқин сопрано овоз диапазонига эга. Театр қошидаги студияда ўзининг актёрлик маҳоратини ошириш учун икки йил давомида шуғулланди, ўқиди ва ўрганди.