Юсупов Бахтиёр Хасанович

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Юсупов Бахтиёр Хасанович 1985 йилда Андижон вилоятида туғилган. Бахтиёр Юсупов Ўзбек Миллий академик драма театрида 2011 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Мукофотланмаган. Бахтиёр Юсупов Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган Н.Аббосҳоннинг "Ўзбекча рақс” спектаклида Турсунбой, "Бир қанотлилар”да Бахтиёр, "Рустам”да Остона, "Кўнгил”да Муроджон, "Имкон”да Сотувчи, "Ўткан кунлар”да Отабек, "Олтин калитча”да Карабас Барабас, "Қорбобони қутқаринг”да Ялмоғиз, "Сеҳрли қудуқ”да Алпомиш, "Янги йил саргузаштлари”да Набира, "Тили асалим”да Ошиқ йигит, "Омон бўлгин, азизим!”да раққос йигит, "Огоҳ бўлинг одамлар”да бола, "Омонат дунё”да йигит каби образларни маҳорат билан ижро этиб мутахассислар эътирофи ва томошабинлар олқишларига сазовор бўлди.