Тажибаев Атабек Курбанбек ули

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Тажибаев Атабек Курбанбек ули Ушбу театрда 2019 йил август ойидан буён иккинчи даражали хор артисти вазифасида ижод қилиб, 2021 йилдан эса бирирнчи даражали хор артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Атабек Тажибаев 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Хор хонандалиги” мутахассилиги бўйича ўқиб келмоқда. Театр репертуаридаги “Принцесса цирка” (И.Кальман), “Веселая вдова” (Ф.Легар), “Марица” (И.Кальман), “Сердце на ладони” (В. Баграмов, С. Мухамедов), “Баядера” (И.Кальман “Летучая мышь” (И.Штраус), “Ах, водевиль, водевиль” П.Григорьев, “Моя прекрасная леди” Ф.Лоу, “Биндюжник и король” (В.Баграмов, У.Салихов), “Очарован тобой” (Г.Нажидова), “Мюзикл” (Р.Шерезданов), “Сильва” (И.Кальман), “Ханума” (Г.Канчелли), “Наша махаля” (Г.Нажидова) каби спектаклларда қатнашиб томошабин ва мутахасислар эътиборига тушган. Хор артисти сифатида ўзининг талабчанлиги, интизоми билан ажралиб туради. Театрда турли байрам концертларида фаол иштирок этиб ўзини эстрада ижрочилиги йўналиши бўйича ҳам синаб кўрмоқда.