Воланский Максим Константинович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Олий даражали хор артисти Воланский Максим Константинович шбу театрда 2013 йилдан буён хор артисти сифатида ижод қилиб келмоқда. Максим Воланский 2008 йил Тошкент информацион технологиялар касб-ҳунар колледжини “Компьютер тармоқларини дастурий таъминлаш” бўлимини тамомлаган. 2015 йил Тошкент давлат санъат институтида “Актёрлик санъати” бўйича малака ошириш курсини тамомлаган. Ҳозирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Мусиқа ва драма актёри” мутахассислигида ўқиб келмоқда. Хор артисти сифатида ўзининг талабчанлиги, интизоми билан ажралиб туради. Театр репертуаридаги “Наша Майсара” (А.Эргашев, А Васильева), “Слуга двух господ” (К.Гальдони), “Это было в махалле” (Г.Нажидова), “Люкс для иностранцев”, “Свадебное платье для Роз-Мари” (Г.Стотгарт), “Принцесса цирка” (И.Кальман), “Весёлая вдова” (Ф.Легар), “Баядера” (И.Кальман), “А у нас во дворе...” (Ф.Максудов), “Снимается кино или а у нас во дворе 2” (С.Каприелов), “Слуга двух господ” (К.Гольдони), “Сильва” (И.Кальман), “Марица” (И.Кальман), “Летучая мышь” (И.Штраус), “12 стульев” (В.Б.Сапаров, И.Петров), “Биндюжник и король” (В.Баграмов, У.Салихов), “Это было в махалле” (У.Гаджибеков), “Сердце на ладони” (В.Баграмов, С.Мухамедов) каби асарларда иштирок этиб келмоқда. Болалар учун қўйилаётган қатор эртак ва томошаларда ҳам бир бирига ўхшамаган ажойиб кичик ролларни ижро этиб келмоқда, айниқса болалар учун саҳналаштирилган “Светофор” спектаклида мактаб боласини маҳорат билан ижро этиб театр мутаҳасислари ва томошабинлар эътиборига тушди.