Худойбердиев Феруз Адилбекович

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Худойбердиев Феруз Адилбекович 1986 йил 4 апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ушбу театрда 2009 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Феруз Худайбердиев театрда сахналаштирилган бир қанча спектаклларда ўзининг ижро махорати, фаол мехнатлари билан роллар ижро этиб келмоқда. Феруз Худайбердиев шу йиллар мобайнида бир қанча роллларни ижро этиб, ўзининг сермахсул мехнатлари билан театрда фаолият юритиб келмоқда. Истеъдодли, меҳнатсевар Худойбердиев Феруз театрдаги ижодий даври мобайнида ўтказиладиган тадбир ва томошаларнинг ҳеч биридан четда турмай, доимий фаол иштирок этиб келади. Актёр театрда сахналаштирилган “Захарли томчилар ” спектаклида Қамар, “Ойпашша”да суварак, “Қуённинг туғилган куни”да бўри, “Менинг дадам пахлавон”да бўри, “Кичкина Мук”да хизматкор, “Ақл ва Нафс”да Далабой, “Удивителная история” спектаклининг оммавий сахналарида, “Тузоқ”да табиат дарахти, “Мушук ва сичқонда”да малла, 2013 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист М.Искандарова инцинировкаси билан сахналаштирилган “Кичкина Мук” да Вазир, “Менинг ўрдакчам”да оққуш, “Зумрад ва Қиммат”да дарахтлар, “Маугли”да бўри, “Мешполвон”да аскар, “Олтин жўжа”да Бўри, “Шум бола”да бола, “Дискотека”да ўйинчи, “Маликани ким қутқаради”да Антон, “Залолат”да Бахтиёр, “Болакай ва Мадагаскар”да Мартин, “Пинокио”да Арликин, “Сехрли дур“нинг оммавий сахналарида, “Халоллик тилаб келдим”да Шайтон “Оппоғой”да Урушқоқ, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да Чигиртка,“Ҳалфана”да дўст каби ранг-баранг образларни маҳорат билан ижро қилиб келмоқда. Республика театрлари аро илк бор ўтказилган “Актёр ижодида рақс маҳорати” кўрик фестивалида муваффақиятли ва фаол иштирок этиб “Энг яхши этюд ва хореография маҳорати” дипломи ва фестивал статуеткасини билан тақдирланди. Худойбердиев Феруз актёрлик маҳоратидан ташқари хореография ва рақс маҳоратидан малакаси инобатга олиниб репертуардаги бир нечта спектаклларинг рақслаштириш саҳналари ишониб топширилди ва муваффақиятли саҳналаштирилди. Улар, “Залолат”, “Болакай ва Мадагаскар” ва яна бир қанча спектакллардир.