Турғунов Бахтиёр Набидилла ўғли

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Турғунов Бахтиёр Набидилла ўғли 1986 йил 24 мартда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2007-2011 йилларда Ўзбекистон Давлат Санъат институти “Эстрада актёрлиги” бўлимини тамомлаб шу йилдан эътиборан Республика Ёш томошабинлар театрида ижодий фаолиятини бошлайди. Театрда ишлаган фаолияти давомида “Қорбобонинг халоскори”да, “Букурбола”да Айиқ, “Қор маликаси”да Кай, “Маликани ким қутқаради”да Харикири, “Маугли”да Табаки, “Кутилган меҳмон ”да Мушук, “Сеҳрли дур”да Дундук, “Тузоқ”да Дарахт, “Заҳарли томчилар”да Тарбияланувчи, “Оппоғой”да Қувноқвой, “Болакай ва Мадагаскар”да Алекс, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да Қовоқвой каби образларни яратиб келмоқда. Турғунов Бахтиёр истеъдодли, ҳаракатчан, масуълиятли актёр. У нафақат театр актёри, балки кинода ҳам бир қанча образлар яратиб келмоқда. Улар, “Уйланиш”, “Ана холос!”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Дадамнинг совғаси”, “Тилим қурсин” кинофилмлардир.