Юсупова Насиба Ахматовна

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Юсупова Насиба Ахматовна 1970 йили Бухоро вилояти Когон шаҳрида ишчилар оиласида туғилган. 1987-1991 йилларда Островский номли Тошкент театр ва рассомлик санъат институтида “Драма ва кино актёрлиги” мутахасислиги бўйича таҳсил олган. 1991-2005 йилларда Ўзбекистон Ёшлар театрида актёр бўлиб ишлаган. Бу вақт давомида ижодий йўлига “Юлдуз тўла осмонд”спектаклида Қиммат, “Зўраки табиб” да Мартина, “Женшина дьявол” да Аёл, “Умар Хайём” да Она, “Турандод” да Аделла, “Скрипач на крыше” да Фркумасара каби ранг-баранг образларни муҳрлайди. 2012 йилдан эътиборан Республика Ёш томошабинлар театрида ҳам актриса сифатида ўз ижодий фаолиятини давом эттиради. Ижодий фаолияти давомида: “Маугли” да Товус, “Тасқара ўрдакча” да Товуқ, “Ойпашша” да Бурга, “Мушук ила сичқон” да Олғир, “Зумрад ва Қиммат” да Ўрмон аёли, “Қор маликаси” да Қароқчи қиз, “Залолат” да Ўқитувчи каби ролларни маромига еткизиб, маҳорат билан ижро қилиб келмоқда.