Фаязов Шахобиддин Фарзиддинович

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Фаязов Шахобиддин Фарзиддинович 1986 - йили Тошкент шаҳрида санъаткорлар оиласида таваллуд топиб, 2008 - йили Давлат Санъат институтининг «Драма театри ва кино артисти» факультетини тугаллаб ушбу театрда ўз фаолиятини мувоффақият билан бошлади. Фаёзов Шахобиддин ёш истеъдодли ва маъсулиятни ҳис қиладиган артист бўлганлиги сабабли, театрда ишга кирган заҳоти, репертуардаги спектаклларнинг кўпчилигида қатнашиб, ижодий марраларни эгаллашга киришди. Ғ.Ғуломнинг «Шум бола» қиссаси асосида саҳналаштирилган «Халфана» комедиясидаги Омон образи артистнинг ўзига хос бўлган халқчил ҳазили, юмори ҳамда болаларга ҳос самимийлиги билан ажралиб туради. Ҳозирги кунга келиб, Шахобиддин «Сеҳрли дур» хитой халқ эртагида Соқчи, «Орзулар кемаси»да Тўнғиз, «Жони дилим - пишлоқ»да Сичқонлар отаси, «Заҳарли томчилар»да Салим, «Қор маликаси» спектаклида Кай, Ж.Б.Мольер, Ш.Бошбековларнинг «Алихўжа - Хўжаали»да Масхарабоз, “Халфана”да Омон, “Тўрт эгизак”да 4-эгизак, “Ойпошша”(русча) кузнечек, “Менинг ўрдакчам”да Оле лукое, “Ақл ва Нафс”да Нафс, “Ҳалоллик тилаб келдим”да Қўшни, “Маликани ким қутқаради”да Кавбой, “Кичкина Мук”да Мук, “Маугли”да Маугли, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да Гармдори, “Болакай ва Мадагаскар”да Жулион, “Залолат”да Бахти, “Ғаройиб воқеа”да Ўт ўчирувчи, Доктор, “Қизил шапкача”да Бўри, “Пиноккио”да Пьеро ва «Адвокатлик осонми?» комедияларида хилма хил ролларни муваффақият билан ижро этиб келмоқда. Бундан ташқари 2015 йилда ўтказилган “Актёр ижодида рақс маҳорати” I кўрик фестивали иштирокчиси, шунингдек театрда ўтказиладиган маданий ва маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келади.